ТЎРАҚЎРҒОН. “Мен – Ж.Зиёвиддинов, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ёзмоқдаман. “Адолат қўрғони” адвокатлар ҳайъати адвокатиман. Азизулло Атахажиевга нисбатан ЖКнинг 208- ҳамда 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани суди томонидан 2010 йил 9 сентябрда кўриб чиқилган ва амнистия актига кўра судланувчи жазодан озод этилган. Ушбу ажрим юзасидан келтирилган кассация шикояти 2017 йил 2 ноябрда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан асосланган далиллар асосида Олий судга ёзган шикоятимиз эса умуман ўрганилмасдан судья А.Аллаев томонидан рад этилган. Биз муқаддам эълон қилинган жиноят иши жиноят қонунчилиги ўзгаргач, жиноят иши ҳисобланмайди деб биламиз. Шу боис бу борада ЖИБ Олий суд судлов ҳайъати раисига илтимоснома киритдик. Ҳайъат раиси эса жиноий иш архивда йўқ қилинганини таъкидлади. Биз Олий cуддан жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани судининг Азизулло Атахажиевга нисбатан 2010 йил 9 сентябрдаги ажримини бекор қилиниши ва оқлов ҳукми чиқарилишини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|