“Сиздан Телеграм”да Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчаси аҳлининг газ узилишлари ҳақида мурожаати эълон қилинган эди. Сирдарё тумани газ идорасидан ушбу ҳолат юзасидан қуйидаги жавоб хати келди:
“Сирдарё туман газ” мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари Сирдарё шаҳри “Адолат” маҳалласи Мурувват кўчасида олинган видеомурожаатни жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш жараёнида бу ҳудудда табиий газ босими етарли экани, аммо айрим хонадонларда ностандарт турдаги ёндиргичлар ўрнатилгани аниқланди ва улардан фойдаланиш хавфли экани тушунтирилди”.
(Бу хабар Озодликка 8 ноябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|