ҚАШҚАДАРЁ. “Мен – “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Одил Элмурод, Қашқадарё вилоятидан мактуб йўлламоқдаман. Чекка жойларда вояга етмаган болаларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Уларни айнан йўқчилик куннинг иссиғида оғир меҳнатга мажбурламоқда. Уларнинг меҳнат қилиб пул топишига халал бермаслигимиз керакдир, лекин хулқ- атвори салбий томонга ўзгаришига ҳам бефарқ қараб турмаслигимиз лозим. Оғир меҳнат уларни эрта улғайтириб қўймоқда. Қани эди, юқори ташкилот вакиллари уларни ижтимоий ҳимояга олиб, болалик даврларига қайтарса...”
(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|