САМАРҚАНД – “Ҳокимнинг тўйи баҳонасида қирқ йиллик расво йўллар кўз очиб юмгунча асфальтланди” (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

КАТТАҚЎРҒОН. “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. “Кичик кўрпа” деган кўчадаги ресторанда туман ҳокимининг ўғиллари тўйи бўлди. Бутун тўйхона атрофини йўл нозирлари ўраб олди. Казо-казо зотлар, ҳокиму арбоблар меҳмон бўлиб келди. Меҳмонлар орасида муфтий Усмонхон Алимовни ҳам кўрдик. Ҳокимлар тўй қилиб турсин экан! Қирқ йилдан бери асфальт кўрмаган расво йўллар кўз очиб юмгунча асфальтланди. Оддий халқ “йўлни таъмирланглар” деса – асфальт йўқ! Ҳокимлар учун исталган пайт топилади...”

(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​