Ўзбекистонда 18 ноябрь куни коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этган, шу тариқа бу хасталикдан қурбон бўлганларнинг умумий сони 1 минг 370 нафарга етган.
CСВ қайдича, пайшанба куни мамлакат бўйлаб 266 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 190 минг 850 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда кеча Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудларда 316 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 187 минг 319 нафарга етган.