Ўзбекистонда, 15 февраль ҳолатига кўра, 809 минг 417 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, болалар орасида 1-босқичда эмланганлар 501 минг 454 нафарни, 2-босқичда эмланганлар эса 307 минг 963 нафарни ташкил қилган.
Вазирлик маълумотига кўра, Ўзбекистонда оммавий эмлов бошланган апрель ойидан буён шу кунгача коронавирусга қарши жами 44 миллион 308 минг 726 доза вакцина қўлланилган.
ССВ кеча мамлакат бўйлаб 296 киши коронавирусга чалингани, шу тариқа хасталикни юқтириб олганларнинг умумий сони 234 минг 359 нафарга етганини билдирган.
Сешанба куни барча ҳудудларда коронавирусга чалинган беморлардан 1310 нафари тузалган, соғайганларнинг умумий сони эса 220 минг 466 нафарга етган.
Вазирлик ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалинган беморлардан яна 2 нафари вафот этиб, коронавирус қурбонлари сони 1 минг 609 нафарга етганини, шунингдек, 52 нафар кишида пневмония аниқланганини қўшимча қилган.