Ўзбекистонда жорий йилнинг 16 февраль куни коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этган, шу тариқа бу хасталикдан қурбон бўлганларнинг умумий сони 1 минг 612 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, чоршанба куни Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудларда 241 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 234 минг 600 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда ўтган кеча-кундузда мамлакат бўйлаб (Самарқанд вилоятидан ташқари) 1 минг 244 нафар киши коронавирусдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 221 минг 710 нафарга етган. Вазирлик кеча 47 нафар кишида пневмония аниқланганини ҳам қўшимча қилган.