ССВ: Коронавирус қурбонлари сони 930 нафардан ошди, пневмония важидан 100 чоғли одам вафот этди

Ўзбекистонда 8 август куни коронавирусга чалинган беморлардан 6 нафари вафот этган, шу тариқа пандемия қурбонлари сони 934 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча мамлакат бўйлаб 856 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 137 минг 491 нафарни ташкил қилган.

Айни пайтда якшанба куни Андижон, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 795 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 130 минг 906 нафарга етган.

ССВ ўтган кеча-кундузда яна 439 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 14 минг 942 киши пневмонияга чалинганини маълум қилган. Булардан 7 минг 537 нафари соғайиб чиққан, 99 нафари эса вафот этган.