Ўтган кеча-кундузда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган беморлардан 3 нафари вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, шу тариқа мамлакатда COVID-19 қурбонлари сони 736 нафарга етган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони эса, 29 июнь ҳолатига кўра, 110 минг 677 нафарни ташкил этган. ССВ қайдича, сешанба куни мамлакатнинг истисносиз барча ҳудудларида 487 киши коронавирусга чалинган.
Вазирлик ўтган кеча-кундузда Қорақалпоғистон, 10 та вилоят ва пойтахт Тошкентда 365 нафар бемор соғайиб, тузалганларнинг умумий сони 107 минг 63 нафарга етганини ҳам маълум қилган.
Касалхоналарда муолажаси давом этаётган беморлар сони эса шу кунда 2 минг 878 нафарни ташкил этмоқда.