Сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича декларация 28 давлат томонидан қабул қилинди

Британия бош вазири сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича конференцияда нутқ сўзламоқда.

АҚШ, Хитой, Германия ва Европа Иттифоқи сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш тўғрисидаги Блетчли декларациясини имзолади, деб хабар берди Озодликнинг рус хизмати.

Бу борадаги декларация матни сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш муаммоси юзасидан Лондонда ўтган халқаро конференцияда тасдиқланди.

Сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш муаммоси талқин этиладиган навбатдаги конференция олти ойдан сўнг ўтказилади.

Аввалроқ Қўшма Штатлар сунъий интеллект билан боғлиқ хавфсизлик муаммоларини ўрганувчи институтни ташкил қилиши тўғрисида АҚШ савдо вазири Жина Раймондо Британияда ўтган халқаро конференцияда маълум қилган эди.

30 октябрда АҚШ президенти Жо Байден сунъий интеллект муаммолари тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Фармонда ишлаб чиқарувчиларга АҚШ миллий хавфсизлиги, иқтисодиёти, аҳоли саломатлигига таҳдид солиши мумкин бўлган сунъий интеллект тизимларини тажриба натижаларини ўрганиш учун ҳукуматга тақдим қилиш мажбурияти юкланган.