Сурхондарëдан Қорақалпоғистонгача: Ўзбекистон бўйлаб 2500 километрлик саёҳат (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Сурхондарё кўчаларида мункиллаб кетаётган совет юк машинаси.

Марказий Осиёнинг энг таниқли фотосуратчилари ва маданий шарҳловчиларидан бири бўлмиш Анзор Бухарский Ўзбекистон бўйлаб 2 500 километрга саёҳат қилиб, мамлакатнинг турли бурчакларида кундалик ҳаёт акс этган тасвирларни олди.

Афғонистонга яқин жойлашган Минор шаҳрида икки қизалоқ 900 йил олдин қурилган минора яқинида юриб кетмоқда.

Хивада жазирама иссиқда ҳовлисида ҳордиқ чиқараётган киши.

Қорақалпоғистон чўлидаги арғимчоқлар

Бухоролик суратчи ўзининг ранг-баранг фотосуратлари ва ўзбек маданияти борасидаги шарҳлари билан танилган.

Бухарский Россиядан келган икки дўстини Ўзбекистоннинг сайёҳлар назаридан четда қоладиган бурчакларига олиб борган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийлари зўр бериб туристлар кўп ташриф буюрадиган жойларда “ҳамма нарсани янги ғишт ва плиткалар билан ободонлаштирмоқда ва ахлат қутилари ва полиция кабиналарини ўрнатмоқда”.

Қорақалпоғистонда дунёдаги саноқли “сукунат миноралари”дан бири сақланиб қолган.

Ушбу 2000 йиллик иншоотдан зардўштийлар мурдаларни ер, олов ёки сув каби муқаддас элементларни булғамасдан йўқ қилиш мақсадида фойдаланишган. Жасадларни ушбу миноранинг тепасида қолдиришган. Жазирама иссиқ ва ўлаксахўр қушлар мурдани йўқ қилган. Қолган суяклар идишга солиниб, кўмилган.

Сукунат минорасига қараб кетаётган икки ўзбек аёл.

Ургутдаги гавжум бозор.

“Ҳар сафар Ўзбекистоннинг бирон бир шаҳрига борганимда имкон қадар тезроқ бозорга боришга ҳаракат қиламан”, - деди Бухарский.

“Ўз колоритига эга ва очиқ ҳавода савдо қилинадиган бозорлар ўзбек халқининг фахридир. Бундай бозорлар адабиёт, рассомлар асарлари ва кинода минглаб маротаба тасвирланган”.

“Ачинарлиси шундаки, яқинда, 2017 йилдан бошлаб, ўзбек бозорларига ҳақиқий уруш эълон қилинди. Уларни ер билан яксон қилиб, ўрнига замонавий гипермаркетлар қурилмоқда. Бутун маданий мерос қатлами йўқолиб бормоқда. Унинг ўрни ҳеч қачон тўлдирилмаслигидан қўрқаман”.

Илиқ кечада кўчада ўйнаётган хивалик болалар.

Сурхондарё кўчаларида мункиллаб кетаётган совет юк машинаси.

Бухарский Ўзбекистоннинг энг кўркам тоғлари Сурхондарёда, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Сурхондарёда “чиндан енгил нафас олиш мумкин”.

Хива бозоридаги қизалоқ.

Бухарскийнинг айтишича, Хивадаги эски бозор кўркам шаҳар деворлари тагида жойлашган бўлган, аммо яқинда “шаҳар маъмурлари савдогарлар чет эллик меҳмонлар олдида замонавий Ўзбекистонни уятга қўяди, деган қарорга келган. Шунинг учун бозор шаҳарнинг бошқа қисмига, сайёҳлар назаридан нарироққа кўчирилган”.

Бойсундаги дарвозаси ёпиқ бозор.

“Бозорларни бузиш тўлқини ҳаттоки Сурхондарёга ҳам етиб борди. Бойсун шаҳридаги машҳур эски бозорга борганимизда “уни замонавийроқ ва чиройлироқ қилиш учун” шаҳарнинг бошқа қисмига кўчиришаётгани сабабли бозор ёпиқ эканига гувоҳ бўлдик”.

Хивалик қўғирчоқ театри артисти.

Хивалик қиз.

Бухоро ва Хива ўртасидаги йўл бўйлаб ўрнатилган тупроқ тўсиқлари.

Бухарский чўлда қум доим ҳаракатда эканини, йўллар кўмилиб қолмаслиги учун бир неча метр баландликдаги мана шундай тўсиқлар қурилганини айтди.

Хивада Калта Минор тагида куй чалаëтган ҳарбий оркестр.

“Исталган таътил пайтида Ўзбекистон шаҳарлари кўчаларида кўп сонли форма кийган одамларни кўрасиз: полиция, ҳарбийлар, миллий гвардия ва бошқалар”, - дейди Бухарский.

“Бу сайёҳларни ҳайратга солади ва улар кўпинча хавфсизликка бирор таҳдид борми, деб сўрашади”.

Хивалик одам Ичан қалъа олдида қўчқорини етаклаб кетмоқда.

Уйи олдида қурилиш ишлари олиб борилаётган шахс.

Бухарский Озодликка берган интервьюсида:

“Ўзбекистоннинг эски шаҳарларида, ЮНEСКО томонидан муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ичида доимий равишда қандайдир таъмирлаш ёки қуриш ишлари олиб борилаётгани ташвишга солади”, - деди.

Қорақалпоғистон чўлида туябоқарларга қарашли ўтовлар.

Самарқандга кираверишдаги улкан тарвуз ҳайкали. Ширин-шакар тарвузлар Ўзбекистон учун муҳим экспорт маҳсулотига айланиб бормоқда.

Бухарский 12 кунга чўзилган саёҳати якунида бир неча нарсани билиб олганини, шу жумладан, асосий магистраллардан узоқда Ўзбекистон йўллари “автомобилда юришга яроқсиз – йўллар ядро уруши бўлиб ўтганига ўхшашини” билиб олганини айтди.

Фотосуратчи минглаб километрга чўзилган саёҳатдан кейин дунёда ўзи туғилиб ўсган Бухородан “яхшироқ шаҳар йўқлигига” амин бўлганини қўшича қилди.