Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 июлдан 1 августгача давом этадиган ёғингарчилик оқибатида сел ва сув тошқинлари юз бериши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” 28 июль куни шошилинч хабар тарқатди.
Ташкилотнинг билдиришича, сел ва сув тошқинлари қуйидаги ҳудудларда юз бериши кутилмоқда:
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида
Шундан келиб чиққан ҳолда, “Ўзгидромет” мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолини, дам олувчиларни ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўрамоқда.