Фарғонада тармоқдаги носозлик оқибатида деярли беш минг истеъмолчи электрсиз қолди

Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоятидаги “L-Charxiy-2” электр узатиш тармоғида 9 январь куни соат 10:59да юзага келган носозлик оқибатида 4900 истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги билдирди.

Хабарда айтилишича, электр қувватисиз қолганлар Учкўприк, Бағдод ва Бувайда туманларида яшовчи аҳолидир.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирги пайтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик носозлик Тошкент вақти билан 16 га қадар бартараф этилишини ваъда қилди.