Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги ватандошлар билан алоқада эканини билдирди

Қозоғистондаги норозилик намойишлари харитаси.

Ўзбекистоннинг Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги элчихонаси, Олмаота ва Ақтаудаги Бош консулликлари одатдаги тартибда ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, элчихона ва консулликларнинг ходимлари Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатган. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вазирлик Қозоғистондаги Ўзхбекистон фуқароларини қўшни давлат ҳукумати жорий этган барча чекловларга амал қилишга чақирди.

Зарурат туғилганда, ватандошлар исталган вақтда Ўзбекистоннинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олмаота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.