Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик юзасидан огоҳлантирди.
Агентлик “Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган”ини эслатган.
Мазкур хабарнома Украинада Россия кучлари сафида жанг қилган самарқандликларнинг асирга олингани ва сўроқ қилиниши акс этган видео куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан ёйинланган.
Ўзбекистонлик расмийлар аввал ҳам ватандошларини Россия-Украина урушида иштирок этмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган.