Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) директори Александр Бортников Украинага қуролли ҳужум уюштиришга қатъий тарафдор бўлишган, Владимир Путинни амалиёт бошлашга феълан шу кишилар ишонтирган, деб ёзди Британиянинг The Times нашри.
Нашр журналист Оуэн Мэттьюзнинг босишга ҳозирланаётган китобидан парчалар қилмоқда. Мазкур китоб, муаллиф иддаосича, урушга ҳозирлик тарихи билан боғлиқ россиялик арбоблар ва бошқалар билан суҳбатларга асосланган.
Мэттьюз даъвосига кўра, Патрушев, Бортников ва қарашлари уларга яқин бўлган куч ишлатар тузилмалардаги бошқа арбоблар Украинага “превентив” зарба бериш зарурлигига қатъий ишонишган. Улар фикрича, мазкур зарба гўё Ғарб томонидан тобора кучайиб бораётган стратегик хатардан Россияни халос қилиш учун зарур бўлган.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқини шу йил 24 февралида бошланган.
Россия расмийлари The Times нашрида босилган материал юзасидан ҳали бирор изоҳ берганларича йўқ.