Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2 май куни Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи арафасида 20 га яқин ўзбекистонлик зиëли рус тилига расмий мақом бериш таклифи билан чиқди.
Ораларида Халқ артистлари¸ таниқли рассом ва киночилар бўлган ташаббусчилар таклифи Кремль пропагандасининг таркибий қисми сифатида кўриладиган нашрда эълон қилинди.
Таклиф матнини имзолаганлар рўйхатида СССР халқ артисти Бернора Қориеванинг ҳам имзоси бор.
Таниқли балерина¸ СССР халқ артисти Бернора Қориева Озодлик билан 3 май кунги суҳбатда “рус тилига давлат тили мақоми берилиши бизни етиштирган Совет Иттифоқи ва бу иттифоқ ўзагини ташкил қилган улуғ рус халқига эҳтиром кўрсатиш бўлади”, деб айтди.
Тингловчилар талабига кўра, таниқли балеринанинг Озодликка берган суҳбати тўла версиясини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди