Тожикистонда энди қабр тошлари ҳам... тартибга солинади

Тожикистон Дин қӯмитаси қабртошларни ӯрнатиш тартиби ва тошларнинг ўлчамларини (узуни, эни) белгилаб берувчи қарор қабул қилди.

Олдинроқ мазкур қӯмита аза маросимларини ва ҳайитларда хонадонларда ёзиладиган дастурхонни тартибга солишни назарга тутган қарорларни қабул қилганди.

25 август куни Тожикистон Дин қӯмитаси ходими исмини ошкор этмаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатда мамлакатда қабрга тош ӯрнатиш тӯғрисида янги тартиб жорий этилганини тасдиқлади.

Ушбу манбага кӯра, эндиликда қабр тошининг узунлиги бир ярим метр, кенглиги бир метр ва баландлиги ярим метрдан ошмаслиги керак.

Дин қӯмитаси расмийларининг таъкидлашича, майит эгалари қабртошга буюртмани айни шу тартиб доирасида бериши мумкин.

Тожикистонинг турли минтақаларида мазкур тартиб маҳалла ва қишлоқ кенгашлари томонидан назорат қилиниши кӯзда тутилган.

Ҳозирча ушбу қоидага риоя қилмаган шахсларга нисбатан жарима ёки бошқа жазо тайинлангани йўқ.

Аммо, одамлар орасида “тушунтириш ишлари” олиб бораётганлиги айтилмоқда.

Кӯплаб душанбеликларига кўра, майит исми йӯқолиб кетмаслиги учун қабрларда тош ӯрнатиш зарур.

Душанбелик Эътибор Қурбонованинг фикрича, Тожикистонда майит учун дабдабали мақбара қуриш ёки қимматбаҳо тош ӯрнатиш одамлар орасида рақобатга айланган.

Шу йӯл билан улар бошқаларга оламдан ӯтган ота-оналарини хотираларни ҳурмат ва иззат-икром қилишларини кӯрсатмоқчи. Қамбағаллар бӯлса, қабр устида ҳаттоки кичик бир лавҳа ӯтнатишга ҳам кучлари етмайди, - деди Эътибор.

Сангтарош усталарининг айтишича, охирги йилларда қимматбаҳо тошларга буюрматлар кӯпайган.

Уста Аҳмад Аброровга кӯра, бугунги кунда қора мармар тошига харидорлар кӯп.

- Кичик, узунлиги 30 сантиметр ва кенглилиги 60 сантиметр қора мармарнинг ёзувлар билан нархи 350 сомоний (37 доллар) туради. Тошларнинг ҳажмига қараб уларнинг нархи ҳам кӯтарилади, - дейди уста Аҳмад.

Мустақил таҳлилчилар фикрича, ҳукумат идораларнинг аза ва тӯйдан тортиб, ҳайит дастурхонини ӯзи назорат остига олиши - бу фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ва инсон ҳуқуқларини поймол этишдир.

Ӯтган йил Тожикистон парламенти “Анъана ва маросимларни тартибга солиш” қонунига ӯзгартиришлар киритиб, бешиктӯй, соч олиш, гӯдакнинг 40 кунлиги ва ақиқа каби маросимларда мол сўйиш ва катта харажат қилишни тақиқлаганди.

Мазкур қонунда оилалар бу пулларни болаларнинг тарбияси ва уларнинг ақлий камолотини ривожланишига сарфланиши тавсия берилган.

Олдин Тожикистон парламенти анъанавий жаноза маросимларини тартибга солиб, "еттинчи кун", "қирқ" ва "жума кечаси" каби маросимлар ва майит уйида чорва сӯйиш тақиқлаган эди.

Расмий маълумотларга кӯра, Тожикистонда 3700дан ортиқ қабристон мавжуд.