Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 11 январда парламентда сўзлаган нутқи давомида мамлакатнинг аввалги президенти Нурсултон Назарбоевни танқид қилди.
“Биринчи президентнинг, “Элбаси” (элбоши)нинг қўллови ортидан ўта сердаромад ширкатлар ва халқаро миқёсдаги ўта бойларнинг қатлами пайдо бўлди”, деди Тўқаев.
У сўзида давом этар экан, “иқтисодий ўсишдан фақат олигархлар гуруҳи фойда топгани”ни қўшимча қилди.
Тоқаев тоғ-кон ва нефть-газ сектори ўз даромадларини давлат билан бўлишиши шартлигини таъкидлади. Мазкур тармоқлар Назарбоевнинг яқинлари ва унинг атрофидагиларга тегишли экани айтиб келинади.
Тоқаев ўз нутқида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг қўшинларини Қозоғистондан олиб чиқиб кетилиши шу ҳафта бошланиши ва бу жараён 10 кундан кўп вақт олмаслигини ҳам билдирди.