Тошкентда 27 апрель куни Иккинчи халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди. Икки кун давом этадиган тадбирда, расман билдирилишича, 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин “ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари” иштирок этади.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбирда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян каби юқори лавозимли меҳмонлар ҳам иштирок этмоқда.
27 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев форумнинг ялпи сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда. Расман билдирилишича, мазкур сессияга “журналистика ва коммуникациялар соҳасида таниқли британиялик эксперт Жонатан Чарльз модераторлик қилади”.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 2022 йилнинг 24-26 мартида ўтказилган эди. Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 2020 йилнинг 5−6 март кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабабли форум қолдирилган эди.