Тошкент аэропортида учоқларни қабул қилиш чекланди

Иллюстратив сурат

Тошкент халқаро аэропортиданоқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли 3 декабрь оқшомидан бошлаб самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қуйидаги рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган:

• Фарғона–Тошкент йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпанияси (US402);

• Бишкек–Тошкент йўналиши бўйича Uzbekistan Airways авиакомпанияси (HY778);

• Сургут–Тошкент йўналиши бўйича UTair авиакомпанияси (UTA-709);

• Дубай–Тошкент йўналиши бўйича Centrum Air авиакомпанияси (MFX-352).

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Грозний–Тошкент йўналишидаги HY9702 рейси эса Бухородаги аэродромга йўналтирилган.

Об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Тошкент халқаро аэропортида вақтинчалик чекловлар 4 декабрь куни тонгги 05:30 дан бошлаб яна давом этган. Хусусан, Uzbekistan Airways авиаширкатининг Льеж - Тошкент йўналишидаги HY3174 рейси Бухоро муқобил аэропортига йўналтирилган.

Маълумот ўрнида: 25 ноябрь куни об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона аэропортида, 1 декабрь куни эса Наманган халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чеклов жорий этилган, рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилган эди.