Тошкент дунёдаги энг ифлос шаҳарлар учлигига кирди

Чанг бўронидан кейинги Тошкент кўчалари (архив сурати)

Жорий йилнинг 14 декабри Тошкент вақти билан соат 11:19 ҳолатига кўра Тошкент (251 AQI) дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар ичида учинчи ўринда турибди.

IQAir портали қайдича, ҳавоси ифлослиги бўйича шу тобда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри (270 AQI) биринчи, Покистоннинг Лаҳор шаҳри (262 AQI) эса иккинчи ўринда.

Бу Ўзбекистон пойтахтида айни пайтда ҳаво сифатининг халқаро стандартларга кўра инсон соғлиғи учун“ўта зарарли” эканини кўрсатади.

Тошкентликларга кўчаларда ниқоб тақиб юриш ва ифлос ҳаво кирмаслиги учун деразаларни ёпиб қўйиб тавсия қилинган.

Эрталабки соат 08:50 да Тошкентдаги мониторинг станцияси кўрсаткичи ҳаводаги РМ2,5 заррачаларининг миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларидан 55 марта кўп бўлган.