3 январда Тошкент маҳаллий вақт билан соат 18:45 даги кўрсаткичлар бўйича дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиқди.
3 январь соат 8:50 даги кўрсаткичлар бўйича IQAir веб-сайтида жаҳондаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар орасида Ўзбекистон пойтахти ўнинчи ўринда эди. Орадан кўп ўтмай, соат 9:30 да Тошкент 18-ўринда қайд этилганди.
“Ўзгидромет” 3 январь куни автоматик ҳаво мониторинги станциялари маълумотларига таянган ҳолда, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 дисперсли заррачаларининг миқдори (0,001 дан 2,5 микрометргача) 67,5 мкг/м3 ни ташкил этганини билдирган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан 18,7 баробар (5 мкг/м3) кўп.
Айни пайтда Тошкентдан олдинги биринчи ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри, учинчи ўринни Бангладешнинг Дакка шаҳри эгаллаб турибди.