Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 5 сенябрь куни Россия Кобулдаги элчихонаси олдида содир этилган ҳамда дипломатик ваколатхона ходимлари ва афғонистонликларнинг қурбон бўлишига олиб келган террор ҳаракатини қатъий қоралаши ҳақида баёнот тарқатди.
“Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз”, дейилган ТИВ баёнотида.
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида душанба куни худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда дипломатик ваколатхонанинг икки ходими ва бир неча афғонистонлик нобуд бўлгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди.
Al Arabya қайдича, ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” террор гуруҳи ўз зиммасига олган.