Transparency International Россияда исталмаган ташкилот деб топилди

Россия Бош прокуратураси Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотини мамлакат ҳудудида исталмаган ташкилот деб топди.

БП хабарномасида Transparency International ўзини “дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи ташкилот сифатида кўрсатиб”, “Россия Федерациясининг ички ишларига аралашмоқда, бу эса конституциявий тузум ва хавфсизлик асосларига таҳдиддир”, дейилган. Баённинг охирги қисми ташкилотларни “исталмаган” деб топишда стандарт жумла бўлиб ҳисобланади. Бош прокуратура ички ишларга аралашиш нимада акс этишига аниқлик киритган эмас.

Бирор ташкилотнинг “исталмаган” деб топилиши, жумладан, у билан ҳамкорлик қилувчи шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англатади.

Аввалроқ Россия расмийлари мамлакат фаолият юритувчи “Трансперенси Интернешнл — Россия” аксилкоррупция тадқиқотлари ва ташаббуслари маркази” автоном ноҳукумат ташкилотини “хорижий агентлар” реестрига киритишган эди. Бу ташкилот ўзини “бутун дунё бўйлаб 100 дан зиёд мустақил ташкиотларни бирлаштирувчи Transparency International халқаро ҳаракатининг бир қисми” бўлиб ҳисобланган Россия НҲТ эканини қайд этиб келган. Бош прокуратура айнан қароргоҳи Берлинда бўлган Transparency International “асос” ташкилотини “исталмаган” деб топган.

Ташкилот ўз миссияси “коррупцияга қарши кураш ҳамда шаффофлик, ҳисобдорлик, инсофлилик ва ҳалоллик” эканини билдирган. Халқаро Transparency ҳам, унинг Россиядаги шуъбаси ҳам муҳтамал коррупция ҳолатларига бағишланган суриштирувларни эълон қилади, суриштирувларни тайёрлашда ОАВ билан ҳамкорлик қилади, таҳлилий материалларни чоп қилиб, қонунчиликни яхшилаш бўйича таклифларни ўртага ташлаб келади.

Аввалроқ Россия расмийлари ўнлаб хорижий ташкилотни “исталмаган ташкилот” деб эълон қилган.