Туркия мухолифати президентликка ягона номзодни танлади

Камол Қиличдорўғли (марказди) 74 ёшда.

Туркия мухолифати олти партияни партияни бирлаштирган “Халқ альянси”дан Камол Қиличдорўғлини президентликка ягона номзод сифатида олға сурди. 74 ёшли сиёсатчи Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк доҳил бўлган Халқ-республика партиясига раҳбарлик қилади.

Мухолифат ўз номзоди баҳорда ўтказиладиган президентлик сайловида ғолиб бўлса давлат раҳбарининг айрим ваколатларини чеклашни ва парламент бошқаруви тизимини мустаҳкамлашни ваъда қилмоқда, деб хабар берди Reuters.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон 10 мартда сайловларга тайёргарликни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолашини билдирган. Шундан сўнг 60 кунлик сайловолди жараёни бошланади ва 14 май куни овоз бериш ўтказилади.

Сайловолди дебатларидаги асосий мавзу Туркияда яқинда юз берган зилзила оқибатлари бўлиши кутилмоқда. Бу зилзила оқибатида бир неча ўн мингга яқин киши ҳалок бўлган. Мухолифат Эрдўғон ҳукуматини зилзила оқибатини бартараф этишга тайёр бўлмаганликда ва жабрланганлара етарли даражада ёрдам кўрсатолмаганликда айбламоқда.