Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида пичоқ ва болта билан қуролланган шахс ҳужуми натижасида беш киши жабрланди. Бу ҳақда Туркиянинг Cumhuriyet газетаси хабар қилди.
Ҳужум чоғида жароҳат олганлар касалхонага етказилган – улардан икки нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Гумонланувчи қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, Эскишеҳирдаги ҳужумда 18 яшар йигит гумонланяпти. Eskisehir нашрининг ёзишича, ҳужумчи ҳарбий компьютер ўйинидаги персонаж кийимини кийиб олган эди. У кўзокнак ва ниқоб таққан, бошига шлем, эгнига эса зирҳли камзул кийиб олган, кўксида эса нацистлар нишони бўлган.
Тасодифий йўловчиларга ҳужумни у шлемига ўрнатилган камера орқали жонли эфирга узатиб турган. Ҳодиса видеоёзувини ҳали ҳам Х ижтимоий тармоғида кўриш мумкин.