Туркияга кираётган хорижликлардан бармоқ излари олинади

Иллюстратив сурат

Туркия расмийлари мамлакат ҳудудига кираётган хорижликларнинг барчасидан бармоқ изларини олишга қарор қилишди. Бу ҳақда Sabah нашри мамлакат ички ишлар вазири Али Ерлиқая сўзларига таянган ҳолда хабар қилди. Янги назорат тизими қачондан жорий этилишига аниқлик киритилмаган.

“Ички ишлар вазири Ерлиқая келажакдаги муҳим лойиҳани очиқлади ва Туркияга киришда худди АҚШ ва Буюк Британияда бўлган бўлгани каби бармоқ излари олинишини маълум қилди”, дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Туркия мамлакатга туристик мақсадлар билан кирган хорижликларга яшаш учун рухсатнома бермайдиган бўлди.

Туркия ИИВ раҳбарига кўра, янги тартиб мамлакатда вақтинча ҳимоя мақомини олганлар учун ҳам дахлдор бўлади. Уларнинг шахсий гувоҳномалари чиплар билан таъминланади. Ерлиқая иддаосича, бугунги кунда Туркияда қарийб тўрт ярим миллион мигрант рўйхатга олинган. Уларнинг уч миллиондан кўпроғини Сурия фуқаролари ташкил этади.

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Қайсеридаги бозорда суриялик қочқин 5 яшар қизалоққа тегожоғлик қилгани ҳақида хабар тарқалгани ортидан Ҳатай вилоятида мигрантларга қарши норозилик чиқишлари бошланиб кетган эди. Ҳодиса ортидан Туркия парламентининг айрим депутатлари миграцион буҳронда амалдаги ҳукумат айбдорлигини айтиб чиқишган.