Туркманистоннинг Лебоп вилояти Дарғанота ва Фарап этрапларида автомашиналарига бензин қуйиш учун АЁҚШга келган ҳайдовчилардан газ ва электрдан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилинмоқда.
Озодлик радиоси туркман хизматининг билдиришича, бундай маълумотномани тақдим этолмаган ҳайдовчиларга бензин қуйилмаяпти. Айрим ҳайдовчилар бунинг ортидан АЁҚШ ходимларига пора беришга мажбур бўлмоқда.
Хабарда айтилишича, бундай маълумотномани аввал иш жойига, давлат дўконларидан арзон нархда озиқ-овқат харид қилишда, ишга ўрнашиш пайтида ёки пенсия олиш учун тақдим этиш лозим эди.
Озодлик радиоси туркман хизмати мухбирларининг билдиришларича, мазкур минтақада 6 ойдан бери A92 ва A95 бензини сотилмаяпти.