Туркманистонда мамлакатнинг иккинчи президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига қуриладиган шаҳар учун беш миллиард доллар маблағ харжланади. Бу ҳақда 29 март куни “France 24” телеканали туркман расмийларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
“Шаҳар барпо қилишнинг биринчи босқичида 3,3 миллиард доллар, иккинчи босқичида эса яна 1,5 миллиард доллар маблағ талаб этилади”, дея иқтибос келтирган Давлат қурилиш қўмитаси раҳбари Дерягелди Оразов сўзларидан Франция телеканали.
Телеканал қайдича, Жаҳон банки маълумотига кўра Туркманистон ЯИМи 45 миллиард долларга етади. Шу тариқа, Орқадоғ шаҳрининг қурилиши асосан табиий бойликларни сотиш орқали пул топадиган мамлакат йиллик даромадининг 10 фоиздан кўпроғига тушади.
Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази бўлмиш Орқадоғ шаҳрини қуришга оид қарор 2019 йили Туркманистонда оғир иқтисодий инқироз кузатилаётган пайтда қабул қилинган эди. 2020 йил февралида туркман расмийлари бу қурилишга 1,5 миллиард доллар сарфланишини билдиришган. Шу кунда эълон қилинган рақамлар бундан уч баравар кўп.