Twitter Трампнинг аккаунти умрбод блокланганини тасдиқлади

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп

Twitter микроблоги Дональда Трампнинг аккаунтини бир умрга блоклаган. Бу тартиб ҳатто у АҚШ президенти лавозимига ўз номзодини қайта қўйган ва сайловда ғалаба қозонган тақдирда ҳам сақлаб қолинади. Бу ҳақда Twitter тармоғининг молиявий директори Нед Сигал 10 февраль куни CNBCга берган интервьюсида билдирган.

Сигал Twitter'нинг зўравонлик чақириқларини тақиқловчи тартиб-қоидалари олдида барча (шарҳловчи ҳам, давлат хизматчиси ҳам) баробар эканини эслатган.

Бу мулоҳаза Сенатда Трамп импичменти процедураси ўтказилаётган бир пайтда айтилди. Собиқ президент 6 январь куни ўз тарафдорларини Капитолийга ҳужум қилишга ундаганликда айбланмоқда.

Айблов қарори чиқарилиши учун Сенат аъзоларидан учдан бири, яъни 100 сенатордан 67 нафарининг овози керак бўлади. Аммо республикачи сенаторлар позициясидан келиб чиққан ҳолда, бу иш амалга ошмаслиги мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Собиқ президент оқланган тақдирда, унда сайланадиган лавозимлар учун ўз номзоди илгари суриш ҳуқуқи сақланиб қолади.