Украина Энергетика вазирлиги 11 октябрдан Европа Иттифоқига электр энергияси экспорт қилиш тўхтатилишини билдирди. Вазирликка кўра, Россиянинг оммавий бомбардимонларидан сўнг энергетика тизимини барқарорлаштириш эҳтиёжи пайдо бўлган.
Энергетика вазирлиги Москвани Украинага нисбатан энергетик террорни амалга оширганликда ҳамда Европа Иттифоқига энергетик босимни кучайтирганликда айблади.
Вазирлик Киев Запорожье АЭСи Россия томонидан босиб олинган пайтда ҳам Европа Иттиқофи олдидаги мажбуриятларини бажариб келганини таъкидлади. Баёнотда айтилишича, 10 октябрда Россия томонидан энергетика объектларининг бобмардимон қилиниши оқибатида электр энергияси экспорти тўхтатилмоқда.
10 октябрь куни эрталаб Украинанинг ўнлаб шаҳарлари Россия томонидан бомбардимон қилинди. Россия Киев, Днепр, Харьков, Житомир, Николаев, Кривой Рог, Львов ва Украина ғарбидаги қатор йирик шаҳарларга ракета отди. Бунинг оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлгани ва 97 киши яралангани билдирилди.
Россия президенти Путин 10 октябрда ўтган Хавфсизлик кенгашида Украинани Россия ҳудудида терактларни содир этганликда, жумладан, Қрим кўпригини портлатганликда айблади ва ракета зарбаларини жавоб ҳужуми ўлароқ тақдим этди.