Украина Россия ҳукумати ўзларини “ДХР” ва “ЛХР” деб атаб олган айирмачи ҳудудлар мустақиллигини тан олгани ортидан Москвадаги элчиси Василий Покотилони маслаҳатлашув учун Киевга чақиртириб олди.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги президент Владимир Зеленскийга Россия билан дипломатик алоқаларни узишни таклиф қилганди.
Ўз ўрнида Зеленский Россия қўшинлари кенг қамровли равишда мамлакат ичкарисига киритилган тақдирда Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинишини билдирди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар узилишини “ ўта даражада исталмаган ҳолат” сифатида талқин қилди.