Россия армияси якшанба тунида Украинанинг Никополь шаҳрига дрон орқали уюштирган ҳужумда 12 ёшли қиз ва бир аёл ҳалок бўлди. 4 ёшли қиз ва бир эркак шифохонага ётқизилди.
Бу ҳақда Днепропетровск вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Лисак маълум қилди.
Дам олиш кунлари Россия ҳарбийлари Харьковдаги кўп қаватли бинони бомбалагани оқибатида камида 21 киши жароҳатланган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
22 сентябрь кечаси Запорожье шаҳрига йўлланган зарба оқибатида эса 13 киши жароҳат олган, тураржойлар талафот кўрган.
Россия 2022 йил февраль ойидан буён Украина шаҳарларига муттасил бомба ёғдириб келади. Россия мудофаа вазирлиги фақат ҳарбий нишонларга зарба бераётганини иддао қилади.
Таҳлилчиларга кўра, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани, фуқаровий иншоотлар вайрон бўлаётгани Москвани кўп ҳам ташвишга солаётгани йўқ.