АҚШ Россия агрессиясидан ҳавотирланган ҳолда Киевдаги дипломатларининг бир қисмини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг Украина ҳукумати аҳолини ваҳимага тушмасликка ва осойишталикни сақлашга чақирди.
Украина ҳукуматининг 12 февралдаги баёнотида Қуролли кучлар мамлакатга қилинадиган ҳар қандай ҳужумни қайтариш қудратига эга экани таъкидланади. Баёнотда аҳоли ваҳимага тушмасликка ва бирдамликка чақирилади.
Бундан бир кун аввал АҚШ, Британия, Германия, Австралия, Япония ва бошқа кўплаб давлатлар Россия тўлақонли ҳужум қилишига ишонилиши ортидан ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирган эди.
12 февраль куни Россия Украинадаги дипломатларининг бир қисмини эвакуация қилганини билдирди. Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга камида юз минг аскар ва ҳарбий техникани жамлаган.
11 февраль куни АҚШ Россия Украинага исталган вақтда ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.