Жаҳоннинг кўплаб йирик шаҳарларида 23 февралдан 26 февралгача Украина билан бирдамлик акциялари ўтказилади.
Мазкур акциялар “Нур зулматни енгади” ( #LightWillWinOverDarkness) шиори ости да ўтказилмоқда.
Митинглар, намойишлар ва пикетлар 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганининг 9 йиллигига ва Россиянинг Украинага кенг қамровли босқинига 1 йил бўлгани муносабати билан ўтказилмоқда.
Мазкур акцияларнинг уюштирувчилари жаҳон давлатларидаги украин диаспораси вакиллари бўлмоқда.
2014 йилда Украина ҳудуди ҳисобланган Қрим мухториятини аннексия қилган Кремль 2022 йилнинг 24 февралига ўтар кечаси Украинага нисбатан кенг қамровли “махсус ҳарбий амалиёт”ни бошлаган эди.