Украинада жанг қилган собиқ маҳбус яна қамалди

Иллюстратив сурат

Россияда қамоқхонадан урушга жалб қилинган собиқ маҳбуслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2023 йил бошидан бери ошгани қайд этилмоқда.

Россия суди 29 июль куни собиқ маҳбус Владимир Шчербаковни ўтган йили Украинадаги урушдан қайтгач, 82 ёшли кампирни калтаклаб ўлдириб, уйини талон-торож қилганликда айбдор деб топган ва 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Талончилик учун олти ярим йиллик қамоқ жазосини ўтаган Шчербаков 2023 йилнинг ноябрь ойида қамоқхонадан урушга жалб қилинган. У Украинада хизмат қилганидан кейин афв этилган.

Россияда жазони ижро этиш муассасаларидан урушга жалб қилинган собиқ маҳбуслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2023 йил бошидан бери ошиб бормоқда.