Қозоғистоннинг SCAT авиаширкати Ақтау – Урганч – Ақтау йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйган.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мазкур йўналиш бўйлаб илк парвоз 8 март куни амалга оширилган.
Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ушбу йўналишдаги рейслар ҳафтасига икки маротаба – душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилишини билдирган.
Бу орада Uzbekistan Airways авиаширкати Тошкент – Олмаота йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатновлар кўпайтирилишини эълон қилди.
Авиаширкат қайдича, 7 мартдан бошлаб мазкур йўналиш бўйича қўшимча рейслар ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширила бошлаган.