Болғали қишлоғи ҳаётидан лавҳалар

Болғали қишлоғи Тошкентдан 40 километр нарироқда, Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонига кетаверишда жойлашган.

Зурия опой шу қишлоқда туғилиб, бутун умрини шу ерда яшади. Унин эгиз синглиси Фотима ҳали чақалоқдалигида ҳаётдан кўз юмган.

Зурия опойнинг келини, кенжа ўғлининг хотини қўшни холага салом беряпти.

Эшак-аравага хашак ортиб олган болғалилик қишлоққа ташриф буюрган фотомухбирни учратиб, "Мини-Қозоғистонга хуш келибсиз", деб ҳазиллашади.

Зейнеп опой. Унинг уч ўғли Қозоғистонга иш излаб чиқиб кетган. У эри, уч келини ва неваралари билан Болғалида қолган.

Зейнеп опойнинг невараларидан бири.

Зейнеп опойнинг набираси. Бу болаканинг отаси Қозоғистонда меҳнат муҳожири.

Зейнеп опойнинг катта келини меҳмонларга кўрпа тўшамоқда.

Болғалилик бу қизалоқ фотомухбирдан уялгани йўқ

Бу оқсоқол фотомухбирни кўрган, чопиб турган ўтинни четга суриб, "Хуш келдингиз", дея қутлайди.

Бу қизалоқлар подачи молларни қайтариб олиб келишини кутмоқда.

Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.

Бу йигит ҳам подадаги молини кутяпти.

Болғали қишлоғи подачиси. Қишлоқ аҳли унга молларни боқиб келгани учун ҳақ беради. 

Қайтган моллар оғилга ҳайдалмоқда.

Бу қизалоқ подадан қайтган сигирини оғилга кирди.

Болғалидаги мактаб ўқитувчисининг ўғли.

Қизалоқ акасида сочини турмаклаб қўйишни илтимсо қилди.

Болғалидаги Шоабдималик мозори. Қишлоқ аҳлига кўра, 12-13 асрларда яшаб ўтган Шоабдималик Ҳожи Аҳмад Яссавийнинг охирги муриди бўлган.
 

Шоабдималик мозорининг қоровули Ниғматилла ака.

Болғалилик тадбиркор Ҳалим Тошпўлатов бисотидаги бир нечта биядан олинган қимизни сотади.

Ҳалим Тошпўлатов хотини Замира билан бияни соғишмоқда.