Вашингтон Ғазода урушаётган томонларни оташкесимга чақирди

АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд

Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ва гаровдаги исроилликларнинг озод этилишига “энди кўп қолгани йўқ”, дея билдирди 22 август куни АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги элчиси Линда Томас-Гринфилд. У БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Исроил билан мувофиқлаштирилган “ўтиш даври таклифи”ни қабул қилиши учун ҲАМАС (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган) қуролли гуруҳига босим ўтказишга чақирди.

Томас-Гринфилд АҚШ, Қатар ва Мисрнинг бу таклифи Жо Байден томонидан май ойида тузилган ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан июнь ойида маъқулланган режа моддаларига мос келишини тасдиқлади.

Reuters агентлигининг мазкур музокаралардан хабардор манбалари битимнинг имзоланишига келажакда Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий ҳозирлиги ҳамда фаластинлик маҳкумларнинг Исроил қамоқхоналаридан озод қилиши масалалари бўйича ихтилофлар халақит қилаётганини қайд этганлар.

АҚШнинг БМТдаги элчиси хулосасича, минтақада йирик давлатлар иштирокидаги зиддият эскалацияси бўйича реал хавф сақланиб қолмоқда.

АҚШ президенти Жо Байден 21 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқот чоғида Байден Нетаняҳуга 2023 йилнинг 7 октябрида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми чоғида гаровга олинган исроилликларнинг озод қилиниши эвазига Ғазода оташкесим битимини тезда имзолаш зарурлигини таъкидлаган. Оқ уй қайдича, Қоҳирада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳал қилувчи музокаралар бўлиши лозим.