Президент администрацияси Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худоёров президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Айрим хабарларда айтилишича, Худоёровнинг вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисида бош вазир Абдулла Арипов иштирокида «танқидий руҳда» ўтган йиғилишда маълум қилинган. Шунингдек, Худоёров президент администрациясидаги лавозимини ҳам сақлаб қолган.
2022 йил декабридан то шу кунгача соғлиқни сақлаш вазири бўлган Амрилло Иноятов ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. Унинг ҳозирда меҳнат таътилида экани айтилганди.