Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан оммавий фойдаланишга рухсат берган ЕИнинг илк мамлакати бўлди.
Мамлакат ҳукумати 7 февраль куни 40 дозага яқин “Спутник V” вакцинаси тарқатиш учун ҳозирлаб қўйилганини маълум қилди.
Венгрия Россияга жами 2 миллион доза вакцина буюртма берган, улар кейинги уч ой давомида олиб келиниши керак.
Аввалроқ The Lancet журнали “Спутник V” вакцинаси синовларининг учинчи босқичи оралиқ натижалари ҳақида мақола эълон қилиб, препарат самарадорлиги 91,6 фоизни ташкил қилганини ёзиб чиққанди.
Венгрия Хитойнинг Sinopharm ширкати вакциналарига ҳам ЕИда биринчи бўлиб буюртма берган мамлакат бўлиб ҳисобланади. Будапент Хитой вакцинасидан 5 миллион доза олмоқчи. Ҳукумат Sinovac препарати билан эмлаш жараёни жорий ойда бошланишини билдирган.