Болалар омбудсмани Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчисининг она бўлиши билан боғлиқ ҳолатни ўз назоратига олган.
Қайд этилишича, 2009 йилда туғилган П.З. ўтган йилнинг август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. Вояга етмаган қиз 2024 йилнинг 6 май куни шифохонада чақалоқни дунёга келтирган.
“Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлса-да) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилган хабарномада айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.