2008 йилги Грузия-Россия урушидан суратлар

Россия 9 август куни бомбардимон қилган Гори шаҳрида ўз яқинларидан биридан жудо бўлган грузиялик йиғламоқда.

Бир ой олдин¸ 8 июл куни ЕХҲТ аъзолари ва Жанубий Осетия президенти Эдвард Кокойти Грузия-Россия чегарасини кўришга борган пайтда тунелга киришмоқда. Шу куни Жанубий Осетия исëнчилари Грузиянинг тўртта аскарини озод қилишди. 

5 август куни Грузия аскарлари Жанубий Осетиядаги Эргнети қишлоғи яқинида.

6 август куни Россиянинг Грузиядаги элчиси Вячеслав Коваленко (чапда) минтақа чегарасида Жанубий Осетиядаги Грузия тинчликпарвар кучлари қўмондони Мамука Курашвили билан учрашмоқда.

Грузия кучлари 8 август куни Цхинвал яқинидаги Жанубий Осетия қўшинларига ракета ҳужуми уюштирмоқда.  

Жанубий осетиялик аскарлар 8 август куни Цхинвали яқинидаги ўз позицияларини эгаллашмоқда.

8 август куни этник грузинлар Цхинвали атрофидаги қишлоқлардан чиқиб кетишмоқда.

Полиция ходимлари Жанубий Осетия исëнчилари билан Горида бўлган жангда яраланган Грузия аскарига ëрдам бермоқда.

9 август куни Россия кучлари томонидан Гори шаҳрида бомбардимон қилинган кўпқаватли бино ëнмоқда. 

Россия ҳаво ҳужумидан кейин Горидаги кўчалардан бири.

Грузиянинг захирадаги аскарлари 9 август куни Горидаги марказий майдонда тўпланмоқда.

9 август куни Цхинвалга етиб келган Россия аскарлари дам олмоқда. 

9 август куни Жава қишлоғида яшовчи жанубий осетияликлар ўзларига хавфсиз жой қидиришмоқда. 

Цхинвалида Грузия танки. 

Россия танки 22 август куни Горидан Жанубий Осетияга қараб йўл олмоқда.

Цхинвалидаги вайрон қилинган уйига қайтган аëл.