Фотожамланма: Ўтган 2023 йилнинг муҳим воқеалари акс этган 23 сурат

Толибон жангариси 2023 йилнинг биринчи куни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги олдида турибди. 1 январь куни Кобул аэропортидаги назорат-ўтказиш пунктида портлаш содир бўлди – бу мамлакатда йилнинг биринчи ҳалокатли ҳодисаси эди. Бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди.

Толибон Афғонистонда 2022 йил августида Ғарб коалиция қўшинлари мамлакатдан олиб чиқилиши асносида ҳокимиятга қайтган эди.

AP /Иброҳим Наврузий

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Теҳрондаги Франция элчихонаси деворидаги карикатураси. Эронликлар Франциянинг Charlie Hebdo журнали карикатураларини қайта нашр этишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Карикатураларда улар Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга нисбатан ҳақоратни кўришган. 2023 йил 8 январь.

Фото: Ғарбий Осиё ахборот агентлиги/Мажид Асгарипур

Северский Донецк дарёси устидаги портлаган кўприк яқинида рус қўшинлари вайрон қилган 3 та уй. Украина шарқидаги Богородичное қишлоғи ишғолдан озод қилинганда ана шу аҳволда эди. 2023 йил 13 январь.

Фото: AP/Евгений Малолетка

Вишеград яқинидаги Дрина дарёсидаги ахлат, Босния, 2023 йил, 20 январь. Ғарбий Болқондаги уч давлатда қирғоқ бўйидаги чиқиндихоналарга ёки тўғридан-тўғри дарёларга ташланган тонналаб чиқинди қиш ва баҳорги сув тошқинида шарқий Боснияда тўпланади.

AP / Армин Дургут

Аёл Монтерей Паркдаги Star Ballroom рақс студиясида отишма пайтида ҳалок бўлганлар ёдгорлиги олдида турибди, Калифорния, 2023 йил, 23 январь. Оқшом маҳали асли осиёлик бўлган маҳаллий жамоа Янги йил байрамини нишонлаётган вақтда қуролланган шахс уларга ўт очган.

AP /Эшли Ландис

Бир эркак ва бола портлашда ҳалок бўлган яқинлари учун мотам тутмоқда. Пешовар, 2023 йил, 1 февраль.

Покистон шимоли-ғарбидаги масжидда содир бўлган портлаш 101 киши ҳаётига зомин бўлди, асосан полициячилар. Аҳоли айтишича, тез-тез зўравонлик авж оладиган шаҳар яна ҳалокат ёқасига келиб қолган.

AFP /Абдул МАЖИД

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида кучли зилзиладан кейинги вайроналар олдида турган 7 аёл, 2023 йил 8 февраль. Туркия жануби ва Сурия шимолида содир бўлган табиий офат оқибатида минглаб одам ҳалок бўлган эди.

EPA-EFE /СEДАТ СУНА

АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Володимир Зеленский Киев марказидаги Авлиё Михаил собори ёнидан ўтмоқда. Байденнинг Украинага ташрифи Россиянинг қўшни давлатга ҳарбий ҳужуми давом этаётган паллага тўғри келди. 2023 йил, 20 февраль.

REUTERS /Глеб Гаранич

Тбилисидаги парламент биноси олдида Европа Иттифоқи байроғини кўтарган намойишчиларга полиция сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда, 2023 йил 7 март. Минглаб одамлар парламент муҳокамасига киритилган "хорижий агентлар" ҳақидаги баҳсли қонун лойиҳасига қарши кўчаларга чиқди. Оммавий норозиликлар фонида ҳукумат лойиҳадан воз кечди.


AFP

Яраланган украиналик аскар Бахмут яқинидаги фронтдан олиб кетилмоқда, 2023 йил 23 март. 2022 йил май ойида бошланган Бахмут учун жанг Россия босқинидан кейинги энг узоқ давом этган жанглардан бирига айланди. Май ойида Россия кўплаб ҳужумлардан сўнг аҳоли пунктларида назорат ўрнатди.

AFP /Арис Мессинис

Литл-Рокдаги томсиз қолган уй, Арканзас, АҚШ, 2023 йил, 2 апрель. Бу ҳудудда кучли бўрон кўтарилди, кўплаб бинолар вайрон бўлди.

REUTERS /Чейни Орр

Марҳум Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний сурати ёнида видеокузатув камералари турибди, Теҳрон, 2023 йил, 10 апрель. IRNA ахборот агентлиги хабар беришича, полиция 9 апрель куни жамоат жойларида ҳижоб ўрамайдиган аёлларни аниқлаш учун кузатувлар кучайтирилиши ҳақида хабар тарқатган. Полиция кузатув ва идентификация қилиш учун видеокузатувдан фойдаланишини ва йўлларга бир нечта янги ақлли камералар ўрнатишини билдирди.

2022 йил сентябрида Эронни Маҳса Амини ўлимига қарши норозилик намойишлари қамраб олган эди. Полиция уни ҳижоб тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилиб ҳибсга олган ва у ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб вафот этган эди.

EPA-EFE /ОБИДИН ТОҲИРКEНОРА


EPA-EFE/ABEDIN TAHERKENAREH 

Камчаткадаги энг йирик вулқонлардан бири Шивелуч вулқони отилишидан кейин Ключи қишлоғидаги вулқон кули.

Вулқон 2023 йил 11 апрель куни эрталаб қайд этилган. Вулқондан чиққан кул ўнлаб километрларга чўзилган. Энг яқин аҳоли пункти Ключи вулқондан 47 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Видео скриншоти. Дмитрий Мелников/Россия Фанлар академияси/ТАСС

Белграддаги мактаб олдидаги гул ва ўйинчоқлар, 2023 йил 4 май. 13 ёшли ўсмир ўз мактабида ўт очиб, бир неча бола ва қўриқчини ўлдирган. Воқеа жойига етиб келган полиция ўсмирни қўлга олди.

AP /Дарко Вожинович

Толибон жангариси гуманитар ташкилот тарқатган озиқ-овқат учун навбатда турган аёллар олдида. Кобул, 2023 йил, 23 май.

Толибон ҳокимиятга қайтиши билан мамлакат инқирозга юз тутди. Афғонистон озиқ-овқат тақчиллигига ва кўплаб оилалар очарчиликка дучор.

AP фотоси/Иброҳим Наврузий

Полша-Беларус чегарасидаги девор яқинида турган муҳожирлар. Сурат Полша томондан олинган, 2023 йил 28 май.

Ғарб давлатлари Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко муҳожирлардан сиёсий савдолашиш учун фойдаланмоқда, деб ҳисоблайди. Бу Ғарбга таъсир этиш учун унинг қўлидаги кам сонли воситалардан бири, деб ҳисоблайди экспертлар.

Агниежка Садовска / Agencja Wyborcza 

НАТО мандати остидаги тинчликпарвар кучлар Звекан шаҳрида (Косово) муниципалитет биноси олдида этник сербларни тўхтатишга уринмоқда, 2023 йил 29 май.

Звекандаги тўқнашувлар асосан серблар яшайдиган ҳудуддаги тўртта шаҳар ҳокими лавозимларини этник албанлар эгаллагандан кейин бошланган. Серблар сайлов натижаларини бойкот қилди.

EPA-EFE /ГEОРГИ ЛИКОВСКИ

2023 йил, 7 июнь, Украина. Херсон шаҳридаги сув босган кўчалар. 6 июнга ўтар кечаси Днепрдаги Каховская ГЭСи тўғони бузилди. Тошқин сабабли Украина жануби аҳолиси тунни уйлари томида ўтказди.

Украиналик қутқарувчилар ўқлар ёмғири остида одамларни эвакуация қилишди. Киев Россияни тўғонни атай портлатганликда айбласа, Москва бу айбловларни рад этиб, Украина кучлари объектга ўқ узганини айтди.

AP сурати/Либкос

Будапешт марказидаги жамоат фаввораси ёнида одамлар тўпланган, Венгрия, 2023 йил, 20 июнь.

EPA-EFE  / Золтан Балоғ

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, 2023 йил ёзи рекорд даражада иссиқ бўлди. Июль энг иссиқ ой, август иккинчи энг иссиқ ой бўлди. Глобал ҳарорат меъёрдан анча юқори бўлиб қолмоқда, 2023 йил тарихга энг иссиқ йил сифатида кириши мумкин.

 

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний монитор экранида. У 2023 йил 22 июнь куни Владимир вилояти, Мелехово колониясида суд мажлисига видео алоқа орқали боғланган.

Навалний қамоқхонадаги тартиб ҳақида шикоят қилишга уринди. Унинг айтишича, қамоқхона маъмурияти ундан канцелярия буюмлари ва ручкаларни олиб қўймоқда ва шу билан унинг қамоқхона ходимлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи бузилмоқда.

AP /Александр Земляниченко

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ўлимидан кейин "Вагнер маркази" яқинидаги ёдгорлик ёнида турган ёлланма аскар, Санкт-Петербург, 2023 йил 24 август.

Пригожиннинг шахсий самолёти Твер вилоятида ҳалокатга учради. Икки ой олдин Пригожин ва унинг ёлланма аскарлари Мудофаа вазирлиги раҳбариятига қарши исён кўтарган эди. Россия президенти Владимир Путин дастлаб «Вагнер»ни хиёнатда айблади ва Пригожинга қарши қуролли исён учун жиноят иши очилди.

Музокаралардан сўнг ёлланма аскарларни Беларус ҳудудига олиб чиқиш тўғрисида келишилди. Путин исёнчиларни таъқиб қилишни тўхтатишга ваъда берди. Кейинроқ Пригожиннинг самолёти ҳалокатига изоҳ берар экан, Путин самолётдаги ўқ-дорилар портлаганига шама қилди.

REUTERS / Анастасия Барашкова

Бир киши Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Берлинга келишига норозилик билдириш учун “Раҳмон тўхта” деб ёзилган лавҳани ушлаб турибди. 2023 йил 29 сентябрь. Ўшанда Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари Германия раҳбарияти билан учрашган эди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари Германия канцлери Олаф Шолц таклифига биноан Берлинга келди.

Раҳмоннинг сентябрь ойида Германияга ташрифи чоғида мухолифат тарафдорлари норозилик намойиши уюштириб, унинг машинасига тухум отганидан сўнг, Тожикистон ҳукумати бир неча мухолифат етакчиси қариндошлари уйларига электр таъминотини узиб қўйишни буюрган.

EPA-EFE /Филип Сингер


EPA-EFE/Filip Singer

Кончилар оиласи Қарағанда вилоятидаги Костенко кўмир конида ер остида қолган кончилар ҳақида маълумот кутмоқда, 2023 йил 28 октябрь.

“АрселорМиттал Темиртау” конида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида 46 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди. Авария мамлакат кўмир саноати тарихидаги энг йирик ҳодиса бўлди. Фавқулодда вазиятлар тез-тез содир бўлиши манзарасида Қозоғистон ҳукумати ҳинд-британиялик миллиардер Лакшми Миттал компанияси билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди.

Декабрь ойида активлар давлат мулкига айланди, кейин ҳукумат кончилик ва металлургия саноатида тажрибага эга бўлмаган янги инвестор – автомобил ретейлери Андрей Лаврентьев номини эълон қилди.

Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги қочқинлар лагерига зарбасидан кейин фаластинликлар омон қолганларни қидирмоқда, 2023 йил, 31 октябрь.

Исроилнинг секторга зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони 16 минг кишига, ярадорлар сони 35 минг кишига етди. Исроил томонида 1200 га яқин одам ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши жангарилар томонидан гаровга олинган.

REUTERS/Анас аш-Шариф

Украинадаги уруш, Яқин Шарқдаги можаро, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги кўмир конида юз берган авария ва йилнинг бошқа воқеалари етакчи ахборот агентликларининг сараланган суратларида.