Прокуратура “Халқ банки”даги ўғрилик бўйича тергов бораëтганини билдирди

Ўзбекистон Бош прокуратураси Фарғона вилояти Ëзëвон туманидаги “Халқ банки”дан 5 февраль куни 100 минг АҚШ доллари йўқолгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади ва бу воқеа бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Айни пайтда¸ “Халқ банки”нинг собиқ ва жорий хизматчилари ичкаридан қилинган бундай ўғриликнинг биринчи марта эмаслиги ва ўтмишда бу каби жиноятнинг бости-бости бўлганини иддао қилдилар.

Мазкур банк республика бошқарувининг Озодлик боғланган хизматчилари Ëзëвон ва бошқа бўлимлардаги ўғриликларга оид маълумот бера олмасликларини билдирди.

Расмий баëнот

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ “Халқ банки”нинг Ëзëвон туман филиали ғазнасидан ўзбек сўми эквиваленти 838 млн. сўм бўлган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўқолгани ҳақида туман ИИБ навбатчилик қисмига тунги соат 11:40 да ариза берилган.

Банк бошқарувчиси томонидан берилган расмий аризада¸ пул йўқолганининг 5 февраль куни куни соат 20:00 ларда ғазнани ёпиш вақтида аниқлангани билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими тезкор ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, холислар ва тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда воқеа жойи кўздан кечирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.02.2019 йилда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган”¸ дейилади Бош прокуратура баëнотида.

Расмий хабарга кўра¸ ҳозирда воқеа юзасдиан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча прокуратура ва ИИБ расмийлари қанча одамнинг терговга жалб қилингани¸ улардан нечтасининг ҳибсда қолаëтгани ва гумонланаëтган шахслар аниқланган-аниқланмагани ҳақида маълумот бермади.

Ўғрилик “Халқ банки” Фарғона вилоят филиали янги раҳбарига қарши фитнами?

Озодлик билан суҳбатда ўзининг “Халқ банки” Фарғона вилоят филиали фаолиятидан яхши хабардорлигини таъкидлаган маҳаллий тадбиркорга кўра¸ Ëзëвон бўлимидан 100 минг долларнинг йўқолиши¸ вилоятга янги раҳбар тайинланиши эртасига содир бўлган.

4 февраль куни Яҳëхон деган ëш йигит “Халқ банки” Фарғона вилоят филиалига бошлиқ бўлаяптида¸ эртасига Ëзëвон бўлимидан пул йўқолаяпти. Вилоят банкининг олдинги бошқарувчиси Нурали ака ëзëвонлик¸ туман бўлимида ишлайдиганларнинг ҳаммаси унга яқин одамлар. Менга вилоятда янги раҳбар иш бошлаганидан 24 соат ўтиб-ўтмай¸ 100 минг долларнинг ғойиб бўлиши¸ жуда шубҳали¸ янги раҳбарга қарши атайин уюштирилгандек¸ кўринди”¸ деди шахси очиқланишини истамаган “Халқ банки” мижозларидан бири бўлган тадбиркор.

“Халқ банки” Фарғона вилоят филиали бошқарувчиси қабулхонаси телефонига 7 февраль куни жавоб берган банк хизматчиси¸ янги раҳбарнинг ҳақиқатан ҳам 4 февралдан иш бошлаганини тасдиқлади. Айни пайтда¸ Ëзëвон бўлимидаги ўғрилик тафсилотларидан бехабарлигини билдирди.

“Халқ банки”даги аввалги ўғриликлар очилмаган...

“Халқ банки” фаолиятига яқин мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ 2018 йил айни банкнинг Қува туманидаги бўлимидан ҳам 35 минг АҚШ доллари йўқолгани аниқланган.

Бу иш бўйича тўрт ой тергов қилинди¸ ўғри топилмади ва иш давлат зарарига ëпилди”¸ деди бу мулозим.

Озодлик бу хабарни ҳозирча расмий тизимлардан тасдиқлата олмади.

“Халқ банки”нинг Сурхондарë вилояти Шўрчи тумани бўлимидан 2018 йилнинг 6 сентябрь куни 20 минг АҚШ доллари йўқолгани ҳақидаги Озодлик хабари Бош прокуратура томонидан тасдиқланган эди.

2019 йилнинг 7 февраль куни Озодликка келган маълумотга кўра¸ бу ўғрилик ҳам очилмай¸ бости-бости қилинган.

«Шўрчи туманидаги бу ўғрилик бўйича Сурхондарë “Халқ банки” бошқармаси собиқ бошлиқлари устидан текшириш олиб борилган. Банкка миллиард сўмдан ошиқ зарар етказиб, талон-тарож қилингани аниқланган ва далолатнома тузилган. Жиноий ҳолат далолатномаси Термиз шаҳар прокуратурасига берилган. Аммо ҳамма нарса бости-бости бўлиб кетган. “Халқ банки” Сурхондарë филиали бошлиғи бу текширувлардан кейин бошқа банкка бошлиқ этиб тайинланди”¸ деди Озодликка шахси сир қолиш шарти билан хабар йўллаган Сурхондарë вилояти “Халқ банки” хизматчиларидан бири.

Озодлик суҳбатдошлари¸ асосий акциялари давлатга қарашли бўлган “Халқ банки” ғазнасидан ичкаридан туриб қилинаëтган ўғриликлар учун товонни банк хизматчилари тўлаëтганини иддао қилди.

Қувадаги ўғриликдан кейин¸ 35 минг долларни ëпиш учун банк хизматчиларига 3 ой премия берилмаган. Бу галги сумма 100 минг¸ буни қандай ëпиб¸ бунча зарарни қандай қоплашар экан энди”¸ дейди “Халқ банки”нинг Фарғона вилоятидаги фаолиятидан яхши хабардорлигини айтган тадбиркор.

Озодлик бу иддаоларга “Халқ банки” марказий бошқарувидан муносабат олишга уринди. Озодлик боғланган банк мутасаддилари¸ ўзларининг бу ўғриликлардан хабарлари йўқлигини айтиш билан чекландилар.