Навоий вилоятининг Хатирчи туманида маҳаллий фермер туман ҳокимининг ўзига берилган ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан судга мурожаат, бироқ суд мажлиси белгиланган санага етмай у сирли ўлим топган.
Xabar.uz нашри хабарига кўра, фермернинг жасади ўтган ой бошида туманнинг Полвонота МФЙ ҳудудидан ўтган ариқдан топилган.
Мазкур маълумотни нашрга Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлаган. БП мулозими ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганини билдирган.
Суд-тиббий экспертизаси фермернинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфекциядан келиб чиққанлиги ҳақида хулоса берган.
Ҳ. Шамсутдиновга кўра, маҳрумнинг қариндошларида турли шубҳалар пайдо бўлгани ортидан уларнинг важлари тўлақонли текширилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинган. Шу кунда терговга қадар қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.