Хитойда атроф-муҳитни заҳарлаётган завод-фабрикаларнинг 40 фоизи иши вақтинча тўхтатилди

Атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашаётган Хитой расмийлари мамлакатдаги минглаб завод ва фабрикани вақтинча ёпди.

Мутахассислар ҳисобларига кўра, Хитойдаги заводларнинг 40 фоизи иши тўхтатилган бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, сўнгги бир йил ичида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунларини бузганликда айбланаётган 80 мингдан зиёд завод етакчисига қарши жиноий иш қўзғатилган.

Хитой 2013 йилдан бошлаб атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши жиддий кураша бошлаган. Ўша йили расмийлар мамлакат ҳавосини тозалаш бўйича 10 банддан иборат чора-тадбирлар рўйхатини эълон қилганлар.

Бу мақсадга эришиш учун расмийлар сўнгги икки йил давомида мамлакатдаги завод ва фабрикаларни яқиндан назорат қилиб келмоқда.

Расмийлар кўраётган кескин чоралар Хитойнинг мунтазам равишда ўсиб бораётган иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Аммо мутахассислар вақт ўтиши билан ширкатлар ҳукуматнинг янги талабларига мослашига ишонч билдиришди.

Хитой расмийлари атроф-муҳитни заҳарловчиларга қарши курашиш орқали нафақат мамлакат ҳавосини, балки сувини ва бутун экологиясини яхшилашга умид боғлаганлар.