Пекин Россия қўшинларининг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватламайди, Москвага ҳарбий ёрдам кўрсатмаяпти ҳамда Қрим ва Донбасс дохил Украина ҳудудлари аннексия қилиб олиниши бўйича Россиянинг саъй-ҳаракатларини тан олмайди, дея билдирди Хитойнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Фу Цун The New York Times газетасига берган интервьюсида.
Владимир Путиннинг ўтган йил февралида Хитойга қилган сафари чоғида Москва ва Пекин ўртасидаги “дўстлик чек-чегарасиз”лиги ҳақида берилган баёнот, элчи Цунга кўра, нотўғри талқин этилмоқда.
“Чек-чегарасиз [дўстлик] қуруқ гапдан (риторикадан) бошқа нарса эмас”, дея таъкидлаган хитойлик дипломат.
Цунга кўра, Хитой Россиянинг қўшни мамлакатга бостириб киришини қоралаган эмас, чунки Москванинг НАТОга қарши мудофаа урушига оид баёнотини тўғри тушунган. Элчининг айтишича. Пекин Украинадаги урушнинг ҳақиқий сабаблари ғарблик лидерлар айтаётганидан кўра мураккаброқ, деб ҳисоблайди.