Балоғатга етмаган қизни мажбурлаганликда гумонланган хонанданинг иши судга оширилди

Вояга етмаган Ш.М.нинг номусига текканликда гумонланган эстрада хонандаси Ж.У.га нисбатан қўзғатилган иш судга оширилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси маълум қилди.

Жинсий тажовузга оид мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан ўтган йил 9 октябрида жиноят иши қўзғатилган.

Суднинг 21 декабрдаги ажрими билан хонанда Ж.У. эҳтиёт чораси ўлароқ қамоққа олингани хусусида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

Прокуратура қайдича, тергов чоғида айбланувчи Ж.У.нинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги боис у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, 2021 йилнинг 5 январида жиноят иши кўриб чиқиш учун Самарқанд вилоят судига юборилган.